Байден: «Бу урушни тугатиш вақти келди»

Байден: «Бу урушни тугатиш вақти келди»

«Бу урушни тугатиш вақти келди. Бир қатор гаровга олинганлар, жумладан, аёллар, қариялар ва ярадорлар озод этилиши керак. Бунинг эвазига Исроил юзлаб фаластинлик маҳбусларни қамоқдан озод қилмоқчи», — дея маълум қилди Байден.

 

ҲАМАС ўтган йилнинг 7 октябрида Исроилга бостириб кириши чоғида асирга олинган 130 дан ортиқ одамни ҳамон ўз қўлларида ушлаб турибди. Олти ҳафталик сулҳ давомида Исроил ва ҲАМАС вакиллари доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича музокара олиб бориши режалаштирилган.

 

Исроил томонининг таъкидлашича, агар ҲАМАС келишувларга риоя қилса, бу «ҳарбий ҳаракатлар доимий равишда тўхтатилиши» ва «Исроил қўшинларининг бутун Ғазо секторидан чиқиб кетишига» олиб келади. AFP ахборот агентлигига кўра, ҲАМАС бу режани «ижобий» баҳолаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: