Хитой Ойнинг тескари томонига етиб борди

Хитой Ойнинг тескари томонига етиб борди

Хитой миллий космик бошқармасига кўра, Хитойнинг “Чанъэ-6” фазовий қурилмаси Ойнинг тескари томонига муваффақиятли қўнди.

 

Ой намуналарини йиғишга қаратилган модулнинг миссияси 48 соат давом этади. Шундан сўнг, олинган тупроқ намуналари Ой орбитасига етказилади. Қийинчилик шундаки, Ойнинг тескари томони ҳеч қачон Ердан кўринмайди ва бу ҳудуд билан тўғридан-тўғри радиоалоқа ўрнатиш имконсиз.

 

Хитойнинг Ой дастури Ернинг табиий йўлдошида яшаш учун қулай база яратиш учун уни кенг кўламли зондлашни ўз ичига олади. Ойнинг тескари томони у ерда муз кўринишидаги сувнинг мавжудлиги эҳтимоли туфайли тадқиқотчиларни ўзига жалб қилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: