“ЭНГ КАТТА ХАТО”
Эҳтимол энг катта хато мана шундадир: ҳар бир халқ айнан биз энг тўғри ҳаёт кечирмоқдамиз, қолган барча халқлар ҳар ҳолда тўғри йўлдан адашиб, нотўғри яшамоқдалар деган ўй-хаёлда бўлишади. Бу фикр ўз-ўзича беозор, ҳатто жамиятнинг ички тартибини сақлашда анчайин қўл келади. Аммо қайсидир бир халқ бошқа халқлар ҳаётини ўз йўсинида ташкил этишга, уларни шу тахлит яшашга мажбур этишга уриниши – бу энди ёмон ва бўлмағур нарса.
Юрий Рытхэу , «Сон в начале тумана».
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси