Одамлар умуман фикрламай қўйди!.. Калла кетди!..
Бўлмаса қанча уломолар чиқиб гапиришаяпди. Қўйинглар шу матоҳни сизларга бир тийинлик фойдаси йўқ дейишаяпди. Бироқ уларни эшитадиган қулоқ йўқ. Ҳамманинг фикри-зикри телефонда, ўйинда. Ҳамманинг ўй хаёли танга йиғишда. Рус бўладими, ўзбек бўладими, араб бўладими фарқи йўқ, бостириб телефонидаги сичқончани ураяпди. Яна элонлар чиқаяпди. Бир миллионтаси бунча доллар, ўн миллионтаси бунча доллар. Сотиб оламиз, деган…
Тўхтанглар, тўхтанглар дейсан. Лекин сени ҳеч ким эшитмайди… Пул топиш шунчалик осонми?.. Ташкилотчиларнинг асли мақсадлари нима? Бу билан улар нима қилишмоқчи?!