Яланг оёқ юришнинг фойдаларини биласизми?
Қадимда ялангоёқ босилган ҳар бир қадам умрни шунчага узайтиради дейишган.
Бу эса мия учун гимнастика ҳисобланади. Оёқлар териси бошқа тери майдонларига қараганда кўпгина сезги органларининг рецепторлар макони ҳисобланади.
Ялангоёқ юриш завқ беришдан ташқари, иммунитетни мустаҳкамлаш учун кучли импульс беради.
30-40 дақиқа ялангоёқ юриш билан стрессни енгиллатишга, чиниқиш ҳосил қилишга, қон айланишни яхшилашга ижобий таъсир қилади.
Бундан ташқари, яссиоёқликка, нутқни яхшилашга, юқори нафас йўллари инфекцияларининг олдини олишга ҳам ёрдам беради.