Урсула фон дер Ляйен лавозимида қолади

Урсула фон дер Ляйен лавозимида қолади

Европа комиссиясининг амалдаги раҳбари Урсула фон дер Ляйенни қўллаб-қувватлаётган Европа халқ партияси (ЕХП) сайлов натижасига кўра янги таркибда 191 ўринни банд қилди. Парламентда жами 720 ўрин бор.
Европа Иттифоқига аъзо 26 мамлакатда сайловчилар овози натижаси эълон қилинди, фақат Ирландия ва яна бир неча мамлакатдан тегишли маълумот етиб келмаган.

Айтилишича, жараёнда сайловчиларнинг 51 фоизи қатнашгани аввалги сайловга қараганда анча яхши кўрсаткич. Урсула фон дер Ляйен сайлов якуни бўйича баёнот бераркан, умумий мақсад йўлида ва Украинани қўллаб-қувватлашда ҳамфикрлар билан ишлашини билдирди.

– Сайловда ўта ўнг ва ўта сўллар ҳам қўллаб-қувватлангани марказдагилар зиммасига жиддий масъулият юклайди, – деди у. – Орамизда турли масала бўйича ҳар хил фикр чиқиши мумкин, бироқ асосий режамиз барқарорликни таъминлаш. Европа кучли бўлишини истаймиз. Мен қитъамизни, Украинани қўллаб-қувватлайдиганлар, қонун устуворлигини таъминлаш тарафдорлари билан фаолиятни давом эттиришни хоҳлайман.

Еврокомиссияга иккинчи бор етакчилик қилишга даъвогар Урсула фон дер Ляйен аввалига Италия Бош вазири Жоржа Мелони раҳбарлигидаги ўта ўнг партия билан коалиция тузишни ҳам истисно қилмаган эди. Ҳозирги натижа эса парламентда кўп овоз олган ЕХП аввалги коалиция – либераллар ва социалистлар билан ҳам парламентда кўпчилик ўринни банд қилиб бўлганини кўрсатмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: