Жиззахда 28 марта қоида бузган қидирувдаги ҳайдовчи ушланди

Жиззахда 28 марта қоида бузган қидирувдаги ҳайдовчи ушланди

У жарималарни мунтазам тўламай келган.
Жиззах вилоятида фуқаро Д.О. бошқарувидаги Gentra автотранспорт воситаси йўлларда 28 маротаба қоидабузарлик содир этиб, 32 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилган.

Мазкур жарималар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли МИБнинг Ш.Рашидов туман бўлимига келиб тушган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспортга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув шўъбаси ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган қидирув тадбирида мазкур Gentra автотранспорт воситаси Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: