Ҳомиладорлик даврида бедана тухуми қандай аҳамиятга эга эканлигини биласизми?
Ҳомиладор аёл инжиқлик, ҳафачанлик ва кутилмаганликлар билан ажралиб туради. Бундай хатти-ҳаракатлар вазиятни суиистеъмол қилиш эмас, балки Б гуруҳи витаминларининг етишмаслиги натижаси ҳисобланади.
Бедана тухуми Б витаминига бой бўлиб, мунтазам равишда истеъмол қилинганда аёлнинг ҳиссий ҳолатини меъёрлаштиради.
Фолий кислотаси эмбрионнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, ривожланаётган организмда аъзоларнинг тўгъри жойлашишига ёрдам беради.
Бу ҳомила тушиши хавфини пасайтиради ва бачадон тонусини бартараф этади.
Анемия ҳомиладор аёлларда яна бир кенг тарқалган ҳолатдир. Бедана тухуми гемоглобин миқдорини оширади ва бу муаммоларни олдини олади, чунки у темирга бой ҳисобланади.