АҚШ Тайванга 360 миллион доллардан ортиқ дронлар ва ўқ-дорилар етказиб беради

АҚШ Тайванга 360 миллион доллардан ортиқ дронлар ва ўқ-дорилар етказиб беради

Америка Қўшма Штатлари 2024—2025 йилларда Тайванга АLTIUS 600М-V дронлари ва ўқ-дориларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тайван марказий ахборот агентлиги маълум қилди.

Америка Қўшма Штатлари 2024—2025 йилларда Тайванга АLTIUS 600М-V дронлари ва ўқ-дориларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тайван марказий ахборот агентлиги маълум қилди.

АҚШ—Тайван ишбилармонлар кенгаши президенти Руперт Ҳаммонд-Чемберс агентликка бу борада ҳеч қандай тўсиқ ёки техник қийинчиликларни кўрмаётганини ва келгуси 18 ой ичида етказиб беришни кутаётганини айтди.

“Белгиланган муддатда дронлар ва ўқ-дориларни етказиб бериш учун ишлаб чиқариш базаси нуқтайи назаридан ҳеч қандай муаммо йўқ”, — деди у.

Бир кун олдин АҚШ давлат департаменти Тайванга 291 дона АLTIUS 600М-V дрон ва 720 та Switchblade 300 ўқ-дорилар етказиб беришини эълон қилган эди. Тайван, шунингдек, учириш тизимлари, ердан туриб бошқариш қурилмалари ва бошқа техникаларни олади. Шартномалар ходимларни ўқитиш, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олган.

Қўшма Штатлар Тайван армиясига асосий қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Айни пайтда АҚШ оролга яна 19 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб бериши керак. Пекин Вашингтондан Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатишни талаб қилмоқда, чунки бундай ҳаракатлар Хитой-Америка муносабатларига жиддий зарар етказиши айтилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: