Хитой автоларидаги асосий “ялтир-юлтирлар”!

Хитой автоларидаги асосий “ялтир-юлтирлар”!

Шу кунларда ўзбек автоблогерларини кузатар эканман, уларни Хитой автомобиллари ҳақида оғиз кўпиртириб мақташи одамни ғашини келтиради.
Билган ва таъриф берган нарсалари:
Полни фулл, нимага кўра полний фулл?!
Ичида 3та монитор бор, ўриндиқларда обдуф, обогреф, юмшоқ мичилен балон тақилган, ойна полни танирофка қилинган, олди қиммат браниплёнка қилинган ва ҳ.к.
Шахсан ўзим рус блогерларини хитой автолари ҳақида видеоларини кўрдим. Бизни чала авто “эксперт”лардан фарқли равишда, автомобиллардаги афзалликдан ташқари, камчиликларни ҳам санаган, масалан:
ўша бизникилар оғиз кўпиртириб мақтаган пооллний экран мониторлар, қанчалик секин ишлаши, ёки панорама люкларни очилмаслиги, шунчаки кўргазма эканлиги, тарпеда ва баъзи пластиклар ғиччиллаши, люкс кўриниш бўлгани билан барибир ҳам арзон ёки сифатсиз нарсалар эканлиги ва ҳ.к.
Юқоридаги санаганларим автомобилнинг ички комфорти учун шунчаки қулайликлар, лекин автомобил аслида техник тарафдан қулай ва ҳавфсиз бўлиши ҳамда мустаҳкам бўлиши керак. Қолган нарсалар иккинчи даражали…
Энди Хитой автоларидаги асосий “ялтир-юлтирлар”га келсак. Тўғри, улар чиройли, бежирим, замонавий, ажойиб. Лекин бу матоҳлар қанчалик ишлаб беради?!
Ўртача 5йил ишлай оладими? Чунки дунё автосаноатида 5йилгача кафолат беради кўп авто брендлар. Баъзилари 3йил, 7-10 йил…
Бунисини энди вақт кўрсатади…
Сўзими оҳирида шуни айтмоқчиман, Саддам Ҳусайнни бир гапи бор:
“Дунёда иккита нарса “без отказ” ишлайди, биринчиси автомат Калашников, иккинчиси Toyota Ланд Крузер…
Шоҳрух Мирзо.
Мубашшир Аҳмад саҳифасидан олинди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: