WBO россиялик боксчилардан санкцияни олиб ташлади

WBO россиялик боксчилардан санкцияни олиб ташлади

Бутунжаҳон бокс ташклоти (WBO) россиялик боксчиларга қўйилган тақиқни олиб ташлади.

Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги WBO матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди. Бунинг натижасида Россия Федерацияси боксчилари ташкилот рейтингига қайтади. Улар бу имкониятдан 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида маҳрум этилганди.

Маълумот учун, яримоғир вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони россиялик Артур Бетербиев ҳисобланади. У 12 октябрь куни ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга чиқиши керак. Ушбу анчадан бери кутилаётган жангнинг Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Халқаро бокс федерацияси (IBF) ҳам россиялик боксчилардан санкцияни олиб ташлаганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: