Кения президенти ҳарбийларга мамлакатдаги тартибсизликларни бостиришни буюрганини маълум қилди
Мамлакат парламенти солиқларни оширишга қарор қилганидан сўнг намойишчилар парламент биносига бостириб киришди. Намойишчилар ҳукиматдан мамлакатдаги оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашни талаб қилишмоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бир неча кундан буён давом этаётган намойишлар чоғида аллақачон 8 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Кения президенти Уилям Руто ҳарбийларга мамлакатдаги тартибсизликларни бостиришни буюрганини маълум қилди.