Қирғизистон президенти жиянига қилинган дабдабали Marry me учун аҳолидан узр сўради
14.12.2025 10:52

Қирғизистон президенти жиянига қилинган дабдабали Marry me учун аҳолидан узр сўради

«Исрофгарчиликни тўхтатишимиз кераклигини кўп марта айтганман. Ҳеч бўлмаганда бўлажак куёвим мени қўллаб-қувватлаб, ўйлаб қадам босиши керак эди. Агар президентнинг қариндоши бўлмоқчи бўлса, ўзини ва давлат раҳбарини ҳам танқид остига қўймаслик ҳақида ўйлаши керак.

 

Менимча, у ҳали ёш. Оддий тарзда ҳам қўл сўраш мумкин. Бир-бирларини ёқтиришса, жияним рад этармиди, — деган Садир Жапаров.

Дўстларингизга ҳам юборинг: