Қўшма Штатлар ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди
Қўшма Штатлар Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги уруш хавфи ортиб бораётгани сабабли ўз фуқароларига Ливанни тарк этишни маслаҳат берган қатор давлатларга қўшилди. АҚШнинг Ливандаги элчихонаси америкаликларни мамлакатга саёҳат режаларини қайта кўриб чиқишга ва Ливан жанубига, Сурия билан чегарадош ҳудудларга ва қочқинлар лагерларига бормасликка чақирди.
Маълумки, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Вашингтонга ташрифи чоғида, дипломатик йўл билан ечим йўлини афзал кўришни таъкидлаган бўлсада, уруш бўлса, «Ливанни тош асрига юбориш» билан таҳдид қилган.
🇳🇱🇩🇪 Аввалроқ Нидерландия ва Германия ҳам ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирган эди. Ливан матбуоти хабарларига кўра, аксарият Ғарб элчихоналари денгизни эвакуация қилиш учун қирғоқни ўрганиб чиқишган.
2023 йил октабр ойида Исроил Ғазога бостириб кирганидан бери Ҳизбуллоҳ ва Исроил мунтазам равишда трансчегаравий ҳужумлар билан алмашдилар. Июнь ойи ўрталарида Исроил Бош штаби Ливанга қуруқликдан бостириб кириш режаларини маъқуллаганини эълон қилди.
Бу Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг янги таҳдидларига туртки бўлди – гуруҳ Исроилнинг Ҳайфа шаҳрининг аэрофотосуратларини эълон қилди ва қаттиқ чоралар кўришга ваъда берди. Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар можаронинг кенг миқёсли урушга айланиб кетиши эҳтимолидан хавотир билдирди.