Фаластин маъмурияти раҳбари 18 август куни Москвага келади
Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос 18 август куни Россияга ташриф буюради, деб ёзади «РИА Новости». Аббос ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга умид қилмоқда. Улар охирги марта 2018 йилнинг февраль ойида бир-бирларини кўришган.
Кеча Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Фаластин раҳбарининг ташрифининг аниқ саналари аллақачон келишиб олинганини айтди, бироқ у саналарнинг ўзини айтмади.
25 июнь куни ХАМАС террорчилик гуруҳи Сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Муса Абу Марзук Москвага ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, гуруҳ Ғазо секторидаги россиялик гаровга олинганларни озод қилишга ҳозирча тайёр эмас, бироқ Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганидан кейин уларни озод қилишни кутмоқда.