Хитой сафари: Самарқанд делегацияси қандай келишувларга эришди?

Хитой сафари: Самарқанд делегацияси қандай келишувларга эришди?

– Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев бошчилигидаги тиббиёт ходимларидан иборат делегация хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районида бўлди.

 

– Дастлаб делегация аъзолари мазкур ҳудудда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими, хусусан, Қорамой марказий касалхонасидаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти, телетиббиёт ва Хитой халқ табобатидан фойдаланишнинг самарали усуллари билан яқиндан танишди.

 

– Шундан сўнг Қорамой шаҳар халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси ўринбосари Ли Гуо Лян, шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбари Чжу Хуа, шаҳар ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Ли Жун, директор Лин Ли Шенг билан учрашиб, тиббиёт соҳасида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, телемедицина ва халқ табобати йўналишида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, кадрларни масофавий ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

 

– Учрашув якунида Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қорамой шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қорамой шаҳар марказий шифохонаси ўртасида келишувлар имзоланди.

 

– Делегация аъзолари, шунингдек шаҳар касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (Санитария назорати институти) ҳамда Иккинчи Шинжон тиббиёт коллежида бўлиб, мазкур таълим муассасасида самарқандлик халқ табобати мутахассисларини тайёрлаш имкониятлари кўриб чиқилди.

 

– Самарқандлик тиббиёт ходимлари Урумчи шаҳрига сафари доирасида Шинжон-Уйғур автоном райони Саломатлик қўмитаси раиси Ю Аи Пинг билан ҳам учрашиб, мулоқот давомида кадрлар алмашинуви, шошилинч тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

 

– Делегация, шунингдек Ипак йўли саломатлик форуми, Бешинчи “Бир камар ва йўл” академик саммити ва ШҲТнинг олтинчи бор ўтказилаётган тиббиётга оид Касалхона ҳамкорлик форумида қатнашди.

 

– Анжуман доирасида Шинжон-Уйғур автоном райони раисининг ўринбосари Қайсер Абдукарим билан учрашув бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, ўзаро тажриба алмашиш, илғор янгиликлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

– Бундан ташқари, делегация ҳудуддаги халқ касалхонасида бўлиб, анъанавий Хитой тиббиёти, унинг бой мероси, инновацияси ва ривожланишига бағишланган саммитда иштирок этди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.

Дўстларингизга ҳам юборинг: