Тўғри танланган кийим сизни офтоб, ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилади
– Мато зичлиги қанчалик қалин бўлса, ултрабинафша нурланишидан шунчалик яхши ҳимоя қилади;
– Нурланишдан сақланиш учун ёрқин рангли кийим кийинг, кечки сайрга эса оқ ва тўқ рангли либосларни кийиш мумкин;
– Кийим танани тўлиқ ёпиши, оёқ кийим ҳам ёпиқ ва тешикларсиз бўлиши маъқул;
– Бош кийими: шляпа, панама, рўмол кабилар ҳам нурланиш ва офтоб уришидан сақлайди;
– Ёзда тор бўлмаган, табиий матодан тикилган кийимларга урғу беринг.