Хитой Тожикистон ҳудудида махфий ҳарбий базаси яратди(ми)?

Хитой Тожикистон ҳудудида махфий ҳарбий базаси яратди(ми)?

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги айрим оммавий ахборот воситаларида Хитойнинг республика ҳудудида махфий ҳарбий базаси яратилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.

«Хитойнинг Тожикистон ҳудудида ҳарбий база яратгани ҳақидаги баъзи оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга келсак, улар асоссиз эканлигини маълум қилмоқчимиз. Бу масала Тожикистон-Хитой музокаралари кун тартибида бўлмаган ва йўқ», — дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик Тожикистон ва Хитой «самимий стратегик шериклар ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини» таъкидлади.

The Telegraph 10 июль куни Хитой Тожикистонда ҳарбий база қураётгани ҳақида ёзган эди. Тожикистоннинг сунъий йўлдошдан олинган суратларига иқтибос келтирган газетанинг ёзишича, Хитой Афғонистон билан чегарада мамлакатда махфий ҳарбий база қурмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: