Туркия ТИВ: Трампга суиқасд – бу халқ иродасига тажовуз
Биз Пенсилванияда бўлиб ўтадиган сайловолди кампанияси вақтида АҚШнинг собиқ президенти ва президентликка номзодлардан бирининг ҳаётига суиқасд қилинганини қатъиян қоралаймиз.
Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) хабар берди.
«Мазкур суиқасд ҳам халқ иродасига тажовуз ҳисобланади. Демократик сиёсатга зўравонлик, давлат тўнтариши ва бошқа ноқонуний усуллар орқали аралашиш номақбулдир,» – дейилади хабарда.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда сайловлар тинч шароитда ўтишига умид билдирди.