Туркий давлатлар ташкилотининг агромаълумотлар рақамли платформаси яратилади

Туркий давлатлар ташкилотининг агромаълумотлар рақамли платформаси яратилади

Жорий йил 16-17 июль кунлари Озарбайжон Республикаси Губа шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ҳамда кузатувчи мамлакатлар иштирокида агромаълумотлар рақамли платформасини жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия, Шимолий Кипр Турк Республикалари қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва тегишли идораларнинг экспертлари иштирок этди.

 

Тадбирда туркий давлатларнинг бугунги кунда дунё миқёсида катта иқтисодий салоҳиятга эга экани, сўнги йилларда унга аъзо давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан ҳамкорлиги фаол ривожланиши ва қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини товар айланмаси ортаётгани эътироф этилди.

 

Шунингдек, ахборот тизимлари ва мавжуд агромаълумотлар тўғрисидаги маълумотлар тақдимотилари ўрганилди, бинобарин, платформани яратиш билан боғлиқ техник, ташкилий масалалар, иштирокчиларнинг таклифларни муҳокама қилинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: