Юнусободда 20 ёшли ҳайдовчи катта ёшли аёлни уриб юборди. Аёл вафот этди

Юнусободда 20 ёшли ҳайдовчи катта ёшли аёлни уриб юборди. Аёл вафот этди

Юнусобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 19 июль куни соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчаси 1-уй қаршисида 2004 йилда туғилган (эркак) Д.Р. Sprak русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1960 йилда туғилган (аёл) Г.Ш.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: