БААдаги Wio необанки Россиядан жисмоний шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилишни тўхтатди

БААдаги Wio необанки Россиядан жисмоний шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилишни тўхтатди

Яқин вақтгача Россиядан жисмоний шахслардан дирҳамларда пул ўтказмаларини қабул қилиб келган БААда фаолият юритувчи Wio необанки буни тўхтатди, деб ёзади РБК.

Илгари банк жисмоний шахсларга, ҳатто БААда яшамаса ҳам ҳисоб очган. Июнь ойида пул ўтказмаларини жўнатишда қийинчиликлар юзага келди, банк Россиядан дирҳамларни, шунингдек, Қозоғистондан доллар ва еврони қабул қилишни тўхтатди.

РБК суҳбатдошларининг фикрича, вазият Ғарб молиявий регуляторларининг босими ва иккиламчи санкциялар хавфи туфайли ёмонлашишда давом этади, шунинг учун маҳаллий яшаш учун рухсатномага эга бўлиш Россия ва Беларус фуқаролари учун ечим эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: