«Turkish Airlines» глобал ахборот тизимларидаги носозлик туфайли 84 та рейсни бекор қилди

«Turkish Airlines» глобал ахборот тизимларидаги носозлик туфайли 84 та рейсни бекор қилди

Дастурий таъминот муаммоси туфайли дунё бўйлаб кўплаб авиакомпанияларнинг чипталарни сотиш ва бронь қилиш жараёнларида узилишлар кузатилди.

Ҳодиса юзасидан THY матбуот хизмати баёнотида: «Ҳурматли йўловчилар, биз дунёнинг турли соҳаларидаги кўплаб компанияларга таъсир кўрсатаётган ахборот тизимларининг глобал носозлиги туфайли юзага келган муаммони ҳал қилиш устида ишламоқдамиз. Парвозларга халақит бермаслик учун баъзи рейслар бекор қилинади ва бизнинг рейсларимиз имкон қадар қисқа вақт ичида аста-секин нормал фаолиятга қайтади. Келтирилган ноқулайликлар учун ҳурматли меҳмонларимиздан узр сўраймиз».

Айни пайтда глобал техник муаммо асосан ҳал қилинган. Авиакомпаниянинг барча бўлинмалари ўз фаолиятини нормал ҳолатга келтириш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда, деб ёзади Турк Ҳаво Йўллари вакиллари ўзларининг Х-даги расмий саҳифаларида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: