160 кун: Исроилнинг Ғазога қарши геноцид урушининг ҳалокатли оқибатлари

160 кун: Исроилнинг Ғазога қарши геноцид урушининг ҳалокатли оқибатлари

❗️ Исроилнинг Ғазога қарши 160 кундан бери давом этаётган геноцид урушининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида жорий статистик маълумотлар эълон қилинди:

 

⏺ Исроил армияси 2761 маротаба қирғин уюштирди.

⏺ 38 341 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улардан 31 341 нафари шифохоналарга етиб келди.

⏺ 13790 нафар бола, шу жумладан 27 нафари очарчиликдан ҳалок бўлди.

⏺ 9100 нафар аёл вафот этди, улардан 364 нафари тиббий бригадаларда ишловчи ҳодимлар эди.

⏺ 48 нафар фавқулотда вазиятлар ҳодими вафот этди.

⏺ 133 нафар журналист вафот этди.

⏺ 7000 киши ҳануз бедарак йўқолган.

⏺ 73 134 киши касалланган, уларнинг 72 фоизи болалар ва аёллардир.

⏺ 17 000 нафар бола отаси ёки онаси ёки иккисидан ҳам айрилди.

⏺ 11 000 нафар жароҳатланганлар шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.

⏺ 10 000 саратонга чалинган беморнинг ҳаёти хавф остида.

⏺ 700 000 кўчирилган одам юқумли касалликлар хавфи остида.

⏺ Кўчиш туфайли 8000 та вирусли гепатит ҳолатлари қайд этилган.

⏺ 60 000 ҳомиладор аёлнинг ҳаёти хавф остида.

⏺ 350 000 сурункали касал бемор дори тақчиллигига дуч келмоқда.

⏺ 10 нафар журналист билан бирга 269 та тиббиёт ходими ҳибсга олинди.

⏺Ғазода 2 миллион фуқаро кўчирилди.

⏺ 166 та давлат биноси вайрон бўлган, 100 та мактаб ва университет бутунлай вайрон бўлган, 305 таси қисман вайрон бўлган.

⏺ 223 та масжид тўлиқ вайрон бўлган, 289 та масжид эса қисман шикастланган.

⏺ 3 та черков нишонга олинди ва вайрон қилинди.

⏺ 70 000 уй бутунлай вайрон бўлган ва 290 000 уй қисман вайрон бўлган ёки яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

⏺ Ғазога босқинчи сионистлар томонидан 70 000 тонна портловчи моддалар ташланди.

⏺ 32 та шифохона ва 53 та соғломлаштириш пункти ишдан чиқарилди.

⏺ 155 та соғлиқни сақлаш муассасаси нишонга олинди.

⏺ 126 тез ёрдам машинаси ҳужумга учради.

⏺ 200 та археологик ва тарихий обидалар вайрон қилинган.

 

P.S.: Россиянинг Украинага босқинини қоралаб ётган иккиюзламачи ғарбпарастлар, қаердасизлар!?

 

Мубашшир Аҳмад

Дўстларингизга ҳам юборинг: