Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Доллар курси 34,17 сўмга тушиб, 12 599,83 сўмни ташкил қилган.
Евро курси 34,56 сўмга тушиб, 13 675,86 сўм қилиб белгиланган.
Рубль курси 0,84 сўмга кўтарилди ва 147,78 сўмга тўғри келган.