ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали эълон қилинди

ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали эълон қилинди

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 фоизи), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 фоизи) этиб белгиланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: