Неслиҳан Атагул илк маротаба она бўлади

Неслиҳан Атагул илк маротаба она бўлади

Ўзбек томошабинларига “Севги изтироби” сериали орқали таниш бўлган  Неслиҳан Атагул фарзанд кутаётганини маълум қилди.

 

Актриса 2016 йил июль ойида “Ишқ соҳиллари” сериалида танишиб қолган Кадир Догулу билан турмуш қурган. Кўпчилик мухлислар юлдузли оиланинг соғлиғи туфайли ота-она бўла олмаганини тахмин қилар эди. Куни кеча Неслиҳан ўзининг Instagram саҳифасида ҳомиладор эканлигини тасдиқлади. Бундай хушхабар пости остида минглаб мухлислар актрисага табрик сўзларини ёза бошлади.

 

“Биз бу бахтни яна бир муддат сир сақламоқчи эдик. Ростини айтсам, бу бизнинг ҳуқуқимиз ҳам эди… Қисқаси, биз бахтиёрмиз, мамнунмиз ва ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз”, деб ёзди Атагул.
Сурат жойлаштирилгандан бир соат ўтиб актриса ушбу пост остидаги изоҳларни ёпиб қўйди. Катта эҳтимол билан у турмуш ўртоғи Кадир Догулуга нисбатан ёмон сўзлар ҳамда Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен мухлислари томонидан ёзиладиган салбий фикрлар ушбу постда бўлишини истамаган.

Биз юлдузлар оиласини муборакбод этамиз ва яқин орада оилавий суратларни кутиб қоламиз.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: