“Метан нархини бозор белгилайди”
1 август куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.
Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди. Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.