Андижонда ота-бола каналда оқиб кетди

Андижонда ота-бола каналда оқиб кетди

Андижон вилояти Марҳамат туманидан ўтган Жанубий Фарғона каналида ота ва унинг ўғли оқиб кетди.

 

Ҳодиса бугун, 6 август куни соат 11:00 ларда содир бўлган. 36 ёшли эркак мотоциклда канал қирғоғидан бурилаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган. Автоуловнинг юк ташиш учун мўлжалланган жойида эркакнинг 10 ёшли ўғли ва 15 ёшли жияни бўлган.

 

Автоулов каналга тушиб кетганида 15 ёшли бола каналдан сузиб чиқиб олган. Аммо, ота ўғлини қутқармоқчи бўлиб, ўзи ҳам оқиб кетган.

 

Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: