Эрон Исроилга кенг кўламли ҳужум уюштириш қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин

Эрон Исроилга кенг кўламли ҳужум уюштириш қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин

Эрон Исроилга кенг кўламли ҳужум уюштириш қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Бу ҳақда Politico газетаси америкалик расмийларга таяниб ёзмоқда.

АҚШ Эронни оммавий зарба фақат кескинликни кучайтириши ва Исроил билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Энди Теҳрон тобора кўпроқ Вашингтон нуқтаи назарига қўшилаяпти” – дейди газета манбалари.

Эрон билан музокараларда америкалик вакиллар ХАМАС етакчисига ҳужум пайтида бирорта ҳам Эрон фуқароси ҳалок бўлмаганига мурожаат қилишди.

Аввалроқ Америка матбуоти ўтган душанба куни Исроилга ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Кейин ҳужум пайшанба-жума кунларига кўчирилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: