Чинозда юк машиналари аварияга учради

Чинозда юк машиналари аварияга учради

Ҳодиса кеча, 10 август куни 15:00 ларда «Тошкент-Термиз» халқаро автомобиль йўлининг 847-километрида юз берган. Бухоролик ҳайдовчи бошқарувидаги «LABO» русумли транспорт воситасида «Тошкент-Сирдарё» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда бўлган «ISUZU» русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.

 

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоуловлар техник шикастланган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: