Туркияда ниқобли эркак бир неча кишини пичоқлади
18 ёшли гумонланувчи, узун пичоқ билан қуролланиб, Эскишеҳир шаҳридаги бир масжидда амалга оширилган ҳужумни Х ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирга узатган. Баъзи оммавий ахборот воситалари ҳужум оқибатида етти киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилди.
«Ҳужумчи компьютер ўйинидаги қаҳрамонга ўхшаб ўқ ўтказмайдиган жилет ва дубулға кийган, юзи ниқоб билан ўралган эди», — дея маҳаллий Eskishehir Durum сайтидан иқтибос келтиради АFP.
Бир нечта янгиликлар сайтлари унинг кўкрагига бир нечта свастикалардан ташкил топган нацистларнинг рамзи бўлган “қора қуёш” бўлганини даъво қилмоқда.
Cumhuriyet газетасининг ёзишича, ўз ҳаракатининг сабабларини очиқламаган, лекин у ўзига «жанговар ўйинлар таъсир қилганини» айтган.