АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Украинага келди
АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс ЎБраен расмий ташриф билан Украинага келди . Бу ҳақда Американинг Украинадаги элчиси Бриджит Бринк Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жеймс ЎБраенни Украинада илиқ кутиб олишди!»
Бринкнинг таъкидлашича, давлат котиби ёрдамчисининг Киевга ташрифи Вашингтон « Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечмаётгани» ҳақида «кучли сигнал» беради.