Солиқчиларнинг айрим ҳуқуқлари бекор қилинди!..
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши сабаб Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди.
Ҳукуматнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқларини бекор қилиш (қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари бундан мустасно):
- солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
- солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
- солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
- солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Ноябрь ўрталарида давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмани 2028 йил 1 январга қадар ҚҚСдан озод қилиш назарда тутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.