Аянчли хабар!.. (видео)

Аянчли хабар!.. (видео)

Минг афуслар бўлсинким, бугун 18 март соат тахимнан 10:30ларда Бухоро вилояти Когон тумани худудида мактаб ўқувчиларини олиб кеткаётган автобус ЙТҲга учраган. Натижада, бир бола ҳалок бўлган. Воқеа, Когон тумани худудида ўтувчи A-380b автомобил йўлининг 32-километри ҳамда 4R-69 автомобил йўлининг 6-километри кесишган, тартибга солинган чорраҳада содир бўлган. Автобус 1991 йилда туғилган О.Ш бошқарувида бўлган. У 1984 йилда туғилган М.М бошқариб келаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Вафот этган боладан ташқари яна бир ўқувчи касалхонага ётқизилган. 25 ўқувчига эса тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Манбаларнинг хабар беришларига қараганда ўқувчилар Бухоро шаҳрига, драма театрига томошога кетаётган бўлишган…

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: