Покистонда ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Покистонда ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Сўнгги 24 соат ичида Покистоннинг қатор провинцияларида кучли ёмғир ва сув тошқини қурбонлари сони 20 нафарга етди.

Покистоннинг Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси маълумотларига кўра, муссон ёмғирлари Балужистон, Панжоб, Синд, Азад Кашмир ва Хайбар-Пахтунхва каби провинцияларга таъсир кўрсатган.

Сўнгги пайтларда кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 47 нафар покистонлик жароҳат олди, дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: