Қозоғистондаги ўзбекистонликлардан ишончсиз машина ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралди

Қозоғистондаги ўзбекистонликлардан ишончсиз машина ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан ватанга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмасликни сўради.

 

Агентлик автоҳалокатларнинг асосий қисми носоз автомобиль ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлаётганини қайд этди.

 

“Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишингиз тавсия этилади”,— дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: