Десна дарёсининг ифлосланиши туфайли Украина кўп миллион доллар зарар кўрди

Десна дарёсининг ифлосланиши туфайли Украина кўп миллион доллар зарар кўрди

Десна дарёси ифлосланганидан кейин Украина экологияси кўп миллион долларлик зарар кўрди. Тафсилотлар ҳақида мамлакат сув хўжалиги давлат агентлиги ўринбосари Игор Гопчак Рада телеканали эфирида маълум қилди.

«Бугунги кунга қадар ифлосланиш Десна дарёсининг қуйилиш жойидан 336 километрга етди ва аллақачон Киев вилоятига кириб борган, бироқ асосий контсентрация Чернигов вилоятида қолмоқда», деди у.

Гопчакнинг қўшимча қилишича, сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, дарёларнинг ифлосланишидан кўрилган йўқотишлар 415 миллион гривнани (тахминан 10 миллион доллар) ташкил этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: