Ҳиндистонда 8 киши яшин уриши натижасида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда 8 киши яшин уриши натижасида ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида яшин уриши оқибатида саккиз киши, жумладан, олти нафар бола ҳалок бўлди.

 

Ҳодиса Жоратарай қишлоғида кучли ёғингарчилик пайтида юз берган. Мактабдан қайтаётган болаларнинг 6 нафарини ҳамда дарахт панасида турган яна икки кишини чақмоқ уриб, ҳалок бўлган. Шунингдек, бир киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: