Янги темир йўл ва пуллик автомобил йўллари қурилади
Бу тўғрисида президент Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида маълум қилди.
2030 йилгача $30 млрд.га давлат-хусусий шериклик асосида:
“Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари,
“Тошкент – Самарқанд” ва “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўллар қурилади.
Шунингдек, 6 та халқаро аэропортни модернизация қилиш режалаштирилган.