Бухорода 35 ёшли аёл туғуруқдан сўнг вафот этди

Бухорода 35 ёшли аёл туғуруқдан сўнг вафот этди

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Пешку туманида 1989 йилда туғилган Н.Б. исмли аёл туғуруқдан сўнг вафот этган.  Бола эса тирик қолган.

 

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Маъмура Сафоевага кўра, ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланган, ҳозирда ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги туғуруқхонада 8 ойлик ҳомиладор аёл туғуруқдан сўнг вафот этгани хабар қилинганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: