«Селхоз»даги ёнғин уюштирилганми?
Маълумки, 30 сентябр куни Тошкент давлат Аграр университети ҳудудида 2 соатлик ёнғин содир бўлган эди ва университет билан биргаликда унинг ёнида жойлашган Ўрмон хўжалигига ҳам катта зарар етган.
Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Юлдуз Орипованинг сўзларига кўра, мазкур ёнғин уюштирилган.
Айни дамда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси 2 қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.