Янгийўлда хонадондан қочиб кетган илонлар тутилди – ИИББ

Янгийўлда хонадондан қочиб кетган илонлар тутилди – ИИББ

Янгийўл туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро хонадонидан қочиб кетган 4 бош илон тутилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.

 

Қайд қилинишича, ҳолат туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилганда интернетда тарқалганидан фарқли экани аниқланган. Жумладан, фуқаро уйида 30 га яқин Осиё кобрасини сақлагани, кейинроқ очиқликка қўйиб юборгани ёлғон бўлиб чиққан.

 

Таъкидланишича, фуқаро 4 бош илон боққан ва улар қочиб кетган. Қисқа вақт ичида илонларнинг барчаси ушланган.

 

Ҳозир ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: