Ўзбекистонга ROLEX соати ва BVLGARI билакузугини яширинча олиб ўтаётган шахслар ушланди
Нью-Йорк ва Дубайдан олиб келинган ушбу тилла буюмларининг қиймати 600 млн сўмни ташкил қилган.
‘Ўзбекистонга ROLEX соати ва BVLGARI билакузугини яширинча олиб ўтаётган шахслар ушланди’ning rasmi
“Тошкент” халқаро аэропортига “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Натижада фуқаронинг қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 1 дона тилла соат борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосаларига кўра, соф вазни 151,69 грамм бўлган ушбу қўл соати қарийб 338 млн сўмга баҳоланмоқда.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Нью-Йоркдан учиб келган фуқарога тегишли сумкалар ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган “ROLEX OYSTER PERPETUAL DATEJUST” брендига мансуб 156 млн сўм бўлган қўл соати борлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, Дубайдан учиб келган фуқаронинг қўл ва йўл сумкалари кўздан кечирилганда, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган “BVLGARI” номли 1 дона билакузук ва 1 дона узук борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, унинг қиймати 71 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ушбу ҳолатлар юзасидан МжтКнинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилган.