Ливанда 28 нафар тиббиёт ходими вафот этди

Ливанда 28 нафар тиббиёт ходими вафот этди

Бу бир суткада юз берган.

Тедрос Аданом Гебрейесуснинг таъкидлашича, Байрутда учта шифохона ходимлар ва беморларни тўлиқ эвакуация қилишга мажбур бўлган, яна иккитаси эса қисман эвакуация қилинган.

 

“Кўплаб тиббиёт ходимлари ишга бормаяпти, чунки улар бомба портлаши туфайли ишлаган ҳудудларидан қочиб кетган. Бу кўплаб ярадорларни даволашни ва тиббий хизматларнинг узлуксизлигини жиддий чеклайди”, — деди Гебрейесус.
Ҳозирда мамлакат жанубида 37 та соғлиқни сақлаш муассасаси ёпилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: