WSJ: «Қурол барони» Виктор Бут яна савдога қайтди
У ҳусийчиларга автомат сотиш битимида қатнашди
АҚШда қурол савдоси учун 25 йилга қамалиб, америкалик баскетболчи Бриттни Грайнер билан алмашилганидан кейин Россияга қайтган Виктор Бут яна қурол савдоси билан шуғулланаётгани маълум бўлди.
Виктор Бут — советлар армиясида таржимон бўлган, советларнинг ҳарбий-транспорт авиациясида хизмат қилган. 1991 йилда захирага олингач бизнес билан шуғуллана бошлаган — ўзининг айтишича, халқаро авиапарвозлар соҳасида фаолият кўрсатган. Бут дунёнинг асосан хавфли саналадиган минтақаларига маҳсулотлар етказиб бериш бўйича кенг кўламли бизнесни йўлга қўйгани маълум.