Мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилади
Двигатели иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, электродвигатели қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспортлар (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.