Туск қочқинларга бошпана беришни тўхтатиш ҳуқуқини эълон қилди

Туск қочқинларга бошпана беришни тўхтатиш ҳуқуқини эълон қилди

Полша бош вазири Доналд Туск қочқинларга бошпана беришни тўхтатиш ҳуқуқини талаб қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Тускнинг сўзларига кўра, унинг қарори муҳожирларни Полша чегаралари орқали оммавий равишда ўтказишни назарда тутувчи гибрид урушга жавобдир. Унинг қайд этишича, бундай урушда бошпана ҳуқуқи қурол сифатида қўлланилади ва инсон ҳуқуқларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Тускнинг эслатишича, Франция май ойида бошпана сўровларини қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиб қўйган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: