Зеленский: Бу бизнинг ҳамкорларимизга боғлиқ… Путин ақлдан озган ва фақат урушни хоҳлайди

Зеленский: Бу бизнинг ҳамкорларимизга боғлиқ… Путин ақлдан озган ва фақат урушни хоҳлайди

Зеленский Украина парламентига кўп қиррали «ғалаба режаси»ни тақдим этди.

Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба куни Украина парламентида депутатларга ўзининг узоқ кутилган «ғалаба режаси»ни тақдим этди. Лойиҳа ҳарбий, сиёсий, дипломатик ва иқтисодий элементлардан иборат.

Мурожаатда нафақат қонунчилар, балки олий ҳарбий, разведка ва сиёсий раҳбарлар ҳам иштирок этишди. Бу Украина Россиянинг 2022 йил февраль ойида бостириб кириши бошланганидан бери икки ярим йиллик урушни бошидан кечирган ва Украина шарқий жабҳада Россия кучларига ютқазиб қўйган пайтга тўғри келади.

«Украинанинг Ғалаба режаси – бу бизнинг мамлакатимиз ва позицияларимизни мустаҳкамлаш режаси. Урушни тугатиш учун етарлича кучли бўлиш», – деди Зеленский парламентарийларга.

«Ушбу Режани амалга ошириш мумкин. Бу бизнинг ҳамкорларимизга боғлиқ. Бу Россияга боғлиқ эмас. Россия очиқ тинчликка интилмаётганини ҳамма кўриб турибди. [Россия президенти Владимир] Путин ақлдан озган ва фақат урушни хоҳлайди», – деди Зеленский.

У Украина ҳеч қандай ҳудуддан воз кечмаслигини айтди, шу билан бирга, ечим музлатилган можаро эмас ва «Украина ҳудуди ёки суверенитети билан савдо қилиш эмас».

Зеленский яна бир бор Ғарбни Украина узоқ масофали қуролларини Россия ичидаги позицияларни нишонга олишга рухсат беришга чақирди. У Хитой, Эрон ва Шимолий Кореяни Россияга ёрдам бераётганликда қоралаб, уларни «жиноятчилар коалицияси» деб баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, «Украина ўз ҳудудида ядровий бўлмаган кенг қамровли стратегик тўхтатиш пакетини жойлаштиришни таклиф қилмоқда». Унга кўра, ушбу пакет тафсилотлари сир, аммо у бу борада АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия ва Германия раҳбарлари билан маслаҳатлашган.

Украина раҳбари мудофаа альянсидан НАТОга сўзсиз таклиф қилишни сўради.

Иқтисодиётга келсак, Зеленский АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа иттифоқчилар қўшма инвестициялар ва Украина табиий ресурсларидан фойдаланишга оид келишувни қўллаб-қувватлаши мумкинлигини айтди.

«Булар, хусусан, уран, титан, литий, графит ва бошқа стратегик қимматли ресурсларни ўз ичига олади, улар ё Россия ва унинг иттифоқчилари ёки Украина ва демократик дунёни глобал рақобатда мустаҳкамлайди», – деди у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, унинг ғалаба стратегияси Украинадаги урушни келаси йилдан кечиктирмай тугатишга имкон беради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: