Россия Идлибни бомбардимон қилмоқда
Россия қуролли кучлари ҳозирда ислом қўшинлари назорати остида бўлган Идлибга зарба берди.
Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш маркази раҳбари ўринбосари 1-даражали капитан Олег Игнасюкнинг баёнотида айтилади.
Вилоятнинг шимоли-ғарбий қисми ва Идлиб шаҳрини назорат қилувчи «Жабҳат ан-Нусра» ва «Туркистон Ислом партияси» гуруҳлари Сурия ҳукумат кучлари позицияларига жавоб зарбасини берган.
Эслатиб ўтамиз, Асад армияси ҳозирда вилоятнинг жануби-шарқий қисмини назорат қилмоқда.